Линклар

Сурияда АҚШ учоқлари дастагида “Исломий давлат” гуруҳига қарши янги жабҳа очилди


Сурия демократик кучларини тамсил этган аскарлар.

Сурия демократик кучларини тамсил этган аскарлар.

АҚШ томонидан дастакланаётган араб ва курд гуруҳлари Сурия шимолида “Исломий давлат” гуруҳига қарши янги жабҳа очдилар. Айтилишича, Сурия демократик кучлари одам ва юк ташиладиган муҳим йўлларни ёпиб қўйиш учун Сурия-Туркия чегараси яқинида жойлашган ва шу кунда “Исломий давлат” назорати остида бўлган Манбиж шаҳри томон йўналганлар. Улар “Исломий давлат” жангариларини бу шаҳар ва ИДнинг Суриядаги маркази бўлмиш Раққа шаҳридан сиқиб чиқаришни мақсад қилганлар.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерватория маълумотларига кўра, кўнгиллилар Манбиждан 15 километр нарида бўлган 16 қишлоқ устидан назорат ўрнатганлар. Ташкилотнинг хабар қилишича, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция берган ҳаво зарбалари натижасида бу минтақада 15 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.

АҚШ ҳукуматидаги аноним манбалар Манбиж ишғоли учун минглаб жангчи сафарбар этилганини билдирганлар. Шаҳар ишғоли бир неча ҳафта давом этиши мумкинлиги тахмин этилмоқда.

XS
SM
MD
LG