Линклар

logo-print

1 июнь куни ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун Давра деб номланган янги тармоқ ишга туширилди.

UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилган янги тармоқ лойиҳасини амалга оширишда Ахборот технологиялари ва коммуникация вазирлиги яқиндан ëрдам берган.

Лойиҳа тақдимот маросимида айтилишича¸ маҳаллий тармоқнинг ўзбкистонликлар учун афзаллиги унинг Tas-IX зонасида жойлашгани боис¸ фойдаланишнинг бепуллигидир.

Муомала тили ўзбек ва рус тилларида бўлган Давра тармоғи ишга туширилганидан 24 соат ўтиб¸ унда қарийб 3000 га яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

Ҳам компютер¸ ҳам мобиль телефонлар учун мослашган Davra.uz фойдаланувчилари¸ унинг муаллифларига кўра¸ ўз қизиқишларига кўра гуруҳлар тузиш имконига эга.

Ўзбекистон йиллардан бери ëшлар орасида оммалашган халқаро ижтимоий тармоқларнинг маҳаллий муқобилини яратишга уриниб келмоқда.

2011 йил 19 августда Ўзбекистонда Facebook ва Одноклассники ижтимоий тармоқларига муқобил деб тақдим этилган Muloqot.uz тармоғи ишга туширилган эди.

Ҳозиргача uz доменидаги бу тармоқ ўзбекистонлик ëшлар орасида оммалашгани йўқ.

XS
SM
MD
LG