Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик талаба қиз “Жаҳон дурдонаси-2016” гўзаллик танловида ғолиб бўлди


Сабина Мусаева

Сабина Мусаева

Қозонда бўлиб ўтган “Жаҳон дурдонаси-2016” (“Жемчужина мира-2016”) деб номланган гўзаллик танловида Қозон федерал университетида халқаро муносабатлар йўналишида ўқиëтган Сабина Мусаева ғолиб деб топилди.

Ўттиздан ошиқ давлат намояндалари орасида “дурдона” деб топилган Сабина Мусаева асли ўзбекистонлик¸ рус ва ўзбек миллатига мансуб.

Тошкент Давлат техника университети қошидаги академик лицейни битирган Сабина¸ Қозон университетида ўқиш баробарида ижод билан ҳам шуғулланади¸ хусусан¸ рақс гуруҳининг аъзосидир.

Ташқи гўзаллик баробарида турли истеъдодлар танлови экани айтилаëтган “Жаҳон дурдонаси-2016” танловида Сабина Мусаева Ўзбекистон вакиласи сифатида иштирок этган.

Сабина Мусаевага қадар яна бир ўзбекистонлик Ирина Шарипова

"Татаристон - 2010" гўзаллик танлови ғолиби¸ сўнгра Россия гўзаллари танловида ҳам иккинчи ўринни олган эди.

XS
SM
MD
LG