Линклар

Германия парламентининг қуйи палатаси арманиларнинг 1-жаҳон уруши даврида Усмонли империяси томонидан қирғин қилинишини геноцид деб тан олувчи резолюцияни қабул қилди.

2 июнь куни қабул қилинган беш саҳифалик рамзий ҳужжатда 1915-1916 йилларда 1¸5 миллионга яқин армани ва бошқа насронийларнинг қириб ташланишини геноцид сифатида хотирлаш лозимлиги айтилади.

Бундестаг қарорининг ЕИ ва Туркия ўртасида муҳожирлар юзасидан ëмонлашган муносабатларни янада совуқлаштириши ва мигрантлар инқирози юзасидан эришилган келишув ижросини савол остида қолдириши кутилмоқда.

Бу қарор овозга қўйилиши арафасида Туркия президенти Ражап Тоййип Эрдўғон резолюция қабул қилинган тақдирда унинг Германия-Туркия муносабатларига жиддий зиëн етказишидан ҳам огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG