Линклар

Ўзбекистон Россияга ўтган йилгига нисбатан 17 марта кўп мева-сабзавот сотмоқчи


Ўзбекистонга сафар қилган Россия Қишлоқ хўжалик вазирлиги делегациянинг билдиришича¸ жорий йили Тошкент ҳукумати Россияга 800 минг тоннадан кўпроқ мева-сабзавот етказиб беришга ҳозирлигини билдирган. Бу эса¸ 2015 йилга нисбатан 17 бараварга кўпдир.

Сафар доирасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар¸ инвестиция ва савдо вазири Элëр Ғаниев билан учрашган Россия делегациясига¸ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишга логистика инфратузилмаларининг яхши ривожланмагани¸ нархлар ва божхона текширувларидаги чигалликлар халал бераëтгани айтилган.

Бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Тошкент-Москва ҳукуматлари ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олган.

Ўзбекистонга валюта киримини кўпайтириш имкони сифатида Россияга мева-сабзавот экспортини ўз устивор вазифаларидан қилиб белгилаган Тошкент ҳукумати 2016 йилдан бошлаб ғаллакор ва мевачи фермерларга ҳам полиз экинлари ва мева-сабзавот бўйича давлат буюртмаси жорий қилди.

Айни пайтда¸ бу буюртмани бажара олмайдиган фермерларга нисбатан жазо чоралари ҳам кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG