Линклар

Украина парламентининг 335 депутати бугун Ғарб донорлари томонидан коррупцияга қарши курашнинг муҳим қисми сифатида тавсия этилган адлия тизимини ислоҳ қилишга қаратилган дастурни маъқуллаб овоз берди.

Мазкур дастур ижроия ҳокимиятининг ҳакамлар тайинланишига таъсирини чеклаш ва ваколатини суистеъмол қилганларни дахлсизликдан маҳрум қилишни кўзда тутади.

Суд тизимидаги порахўрлик Халқаро валюта жамғармаси ваъда қилган 17¸5 миллиард долларлик қутқарув дастури асосида амалга оширилиши талаб қилинаëтган Украинадаги ислоҳотлар йўлидаги асосий тўсиқ деб кўрилмоқда.

Янги дастурга кўра¸ келаси 12 ой ичида Украинада ҳокимият тизимларидан мустақил бўлган коррупцияга қарши кураш тизими жорий этилади.

Шунингдек¸ мамлакатдаги ҳакамларнинг барчасини профессионал талаблар асосида қайта сараловчи мустақил комиссия ҳам ташкил этилади.

Президент Порошенко¸ украин ҳакамларининг40 фоиздан кўпроғи янги ахлоқ талабларига жавоб бера олмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG