Линклар

logo-print

Москвада хориж дипломатлари ўртасида 1 июнь куни ўтказилган гольф бўйича ҳайрия турнирида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов энг яхши ўйинчи, деб топилди. Бу ҳақда 2 июнь куни “Интерфакс” агентлиги хабар тарқатди.

Болаларни ҳимоя қилиш Халқаро куни муносабати билан ўтказилган турнирда Австралия, Вьетнам, Малайзия, Кот-Д-Ивуар, Лаос элчилари иштирок этган.

Москвада элчилар ўртасида гольф бўйича ҳайрия турнири 1996 йилдан бери ўтказиб келинади. 20 йил давомида ҳайрия турнирида 80 миллион рубль миқдорида маблағ тўпланган. Бу маблағлар ёрдамга муҳтож болаларга адресли равишда бўлиштириб берилган.

“Энг яхши гольф ўйинчиси”, деб топилган Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимига 2016 йилнинг 24 февралида тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG