Линклар

Москвадаги “Левада центр” маркази ўткизган ижтимоий сўров натижасида россияликларнинг асосий қисми АҚШ,Украина ва Туркияни душман давлатлар деб билиши аниқланди.

Сўров натижаларига қараганда сўралганлар Россиянинг яқин дўстлари қаторида Беларусь, Қозоғистон, Хитой ва Сурияни тилга олган.

Сўралганларнинг 72 фоизи АҚШга душманлик назари билан қарайди. Украинани душман деб билганлар сони эса 48 фоизни ташкил қилади.

Сўровда қатнашганлардан 25 фоизи Туркияни ҳам душман давлат қаторига қўшган. Бундан бир йил аввалги сўровда эса Туркияни душман деб биладиган россияликлар сони 1 фоизни ташкил қилар эди.

XS
SM
MD
LG