Линклар

NASA атмосферани ифлослантираётган янги манбаларни аниқлади


NASA коинотга чиқарган аппаратлардан бири.

NASA коинотга чиқарган аппаратлардан бири.

АҚШ ва Канададаги Америка коинтони ўрганиш агентлиги - NASA тадқиқотчилари сунъий йўлдош ёрдамида замонавий услубларни қўллаш орқали атмосферани ифлослантираётган 39 янги манбани аниқлади.

Ҳавога зарарли моддаларни тарқатаётган саноатлар орасида кўмир билан ишловчи электр станциялар, металлургия комбинатлари, Яқин Шарқ, Мексика ва Россиядаги нефть газ конлари бор. Бу маълумот 2005 йилдан 2014 йилгача NASA томонидан олиб борилган тадқиқотларга таянган ҳолда эълон қилинди.

Бундан ташқари тадқиқотчилар зарарли олтингургут диоксидининг табиий манбаси бўлмиш 75 ўчоқни аниқлаган. Булар ухлаётган вулқонлар бўлиб, улар ҳавога заҳарли газларни чиқариб туради.

XS
SM
MD
LG