Линклар

Ҳамид Карзай афғон тинчлик музокараси келажагига болта урилди, деб ҳисоблайди


Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Толибон раҳбари Мулла Ахтар Мансурнинг АҚШ учоғи берган зарба оқибатида ўлдирилиши мазкур гуруҳ билан олиб бориладиган тинчлик музокаралари келажагига болта урди, деб ҳисоблайди.

Пайшанба куни Озод Европа-Озодлик радиосига суҳбат берган Ҳамид Карзай халқаро ҳамжамият Афғонистондаги урушни “ўзгаларнинг муаммоси”, деб баҳоламаслиги кераклигини айтар экан, Россия, Эрон ва Ҳиндистонни афғон муаммосини ҳал этишда фаол иштирок этишга чақирди.

21 май куни Американинг учувчисиз бошқариладиган учоғи Покистоннинг Кветта шаҳри яқинига берган ҳаво ҳужумида Ахтар Мансур ҳалок бўлгани билдирилган эди. Ҳамид Карзай Толибон билан тинчлик битимига эришиш учун бу каби ҳаракатлардан тийилиш зарурлигини таъкидлади.

Афғонистон собиқ президенти АҚШ томонидан содир этилаётган ҳаво ҳужумларида кўплаб тинч фуқаро ҳалок бўлганини ҳам айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG