Линклар

Клинтон Трампни "президентликка нолойиқ", деб атади


АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон.

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон.

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон Республикачилар партиясидан бўлган рақиби Дональд Трампни “эҳтиросли бўлгани учун ҳам президентликка нолойиқ”, деб ҳисоблашини айтди.

2 июнда Калифорниянинг Сан Диего шаҳрида сўзлаган Клинтон Трампнинг халқаро сиёсат бўйича таклифлари “хавфли даражада бир-бири билан боғланмаганини” айтиб, миллиардер номзодни “Америка ёки дунёни тушунмайдиган одам” сифатида талқин қилди. Клинтонга кўра, “Трамп ядровий кодларни билишга лойиқ одам эмас”.

Клинтон ўзи АҚШнинг дунёдаги етакчи ролини қўллаб-қувватлашга қаратилгани “ақлли ва принципиал ташқи сиёсат”ни таклиф қилаётганини айтиб, “Агар Дональд Трамп ғалаба қилса, унда Кремлда байрам қиладилар. Биз бундай бўлишига йўл қўймаслигимиз керак”, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG