Линклар

Франция ва Германияда кучли ёмғир натижасида юзага келган сув тошқинларидан камида 10 одам ҳалок бўлди, минглаб одам уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Парижда ҳамон Сена дарёсининг суви кўтарилишда давом этмоқда. Юзага келган вазият боис Лувр музейида фавқулодда ҳолат пайдо бўлган. Музейнинг ер ости омборларидаги экспонатларни бошқа жойга кўчиришга тўғри келди. Париж ва унинг атрофидаги 24 минг уй электрсиз қолди. Президент Франсуа Олланд вазият оғир бўлган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Германия жанубидаги бар қанча ҳудудлар ҳам тошқиндан зарар кўрди, қурбонлар борлиги хабар қилинди. Канцлер Ангела Меркель ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.

XS
SM
MD
LG