Линклар

Японияда қутқарувчилар бир ҳафта аввал ўрмонда йўқолиб қолган 7 яшар Яматони топишди.

Болакайнинг ота-онаси унинг йўқолгани ҳақида 29 май куни полицияга хабар қилишган.

Маълум бўлишича, боланинг ота-онаси унинг ёмон ҳулқи учун жазолаш мақсадида уни ўрмон ичида ёлғиз қолдириб кетишган ва қайтиб келишган пайти болани топа олишмаган.

Полиция маълумотига кўра, болакай йўқолган жойидан тўрт километр узоқдаги ҳарбий база ёнидан топилган.

Яматонинг ота-онаси дастлаб полицияни "ўғлимиз адашиб қолди" деб алдашган, кейинчалик уни жазолаш мақсадида ёлғиз ташлаб кетишганини тан олишган.

XS
SM
MD
LG