Линклар

74 ёшида оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жанозаси Кентуки штатининг Луисвилл шаҳрида ўқилади.

Бу ҳақда боксчининг оиласи журналистларга маълум қилди. Муҳаммад Али Аризона штатининг Феникс шаҳридаги касалохонага ётқизилганидан икки кун ўтиб ҳаётдан кўз юмган.

У сўнгги ўттиз йил ичида Паркинсон касаллиги билан олишаётган эди. Асл исми Кассиус Клей бўлган бокс афсонаси 1964 йилда Ислом динини қабул қилиб, ўз исм-шарифини Муҳаммад Алига ўзгартирган.

XS
SM
MD
LG