Линклар

logo-print

“Ҳамкорбанк”га нисбатан валюта амалиётларига оид чекловлар бекор қилинди


Ўзбекистонда “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банкига нисбатан хорижий валюта амалиётларига оид чекловлар бекор қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати жума куни маълум қилди.

Эндиликда, банк юридик шахслар билан хорижий валютадаги банк амалиётларини ўтказиши мумкин, дейилади матбуот баённомасида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил февраль ойида Ўзбекистон Марказий банки, "Ҳамкорбанк"нинг юридик шахслар билан хорижий валютада амалиёт ўтказиш лицензиясини 6 ойга тўхтатган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда сўм қадрининг пасайиши билан доллар нархи кескин кўтарилгани кузатилмоқда. Ўзбекистон "қора бозор"ида 1 доллар 6500 сўмни ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG