Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:27

Сурия армияси Раққага юришни бошлади


Сурия армияси "Исломий давлат" жанггари гуруҳига қарши олиб бораётган қақшатгич жанглар ортидан экстремистларнинг қўрғони ҳисобланган Раққа вилояти ҳудудига ўтган.

Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг маълум қилишича, Сурия қўшинлари 4 июнь куни Россиянинг ҳарбий кўмагида "Исломий давлат"нинг Ҳама вилоятидаги истеҳкомларига қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширган ва жанггари гуруҳ ушбу ҳужумлардан катта талафот кўрган.

Бу эса Сурия қўшинларининг Раққа томон юришига йўл очган.

"Исломий давлат" икки йил аввал Суриянинг бир қанча қисмини ўз назоратига олган, мамлакат шимолидаги Раққа вилояти Раққа шаҳрини ўзининг пойтахти деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG