Линклар

logo-print

Украина чегарачилари Францияда террор ҳужумларини режалагани гумонланаётган шахсни қўлга олди


Украина чегарачилари Францияда террор ҳужумларни режалагани гумонланаётган шахсни қўлга олган.

Франциялик экани айтилаётган шахс ўз машинасида Калашников автомати ва портлатгичларни олиб кетаётган пайтда Украина ва Полша чегарасида ўтган ой охирларида ушланган.

Украина Чегара қўшинлари матбуот хизмати вакили Олег Слободян бу хабарни тасдиқлади, лекин бошқа тафсилотларни очиқламади.

Reuters агентлигига кўра, шубҳали шахс ҳозир ҳам Украинада ушлаб турилибди.

Киев унинг Францияга экстрадиция этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Ўтган йил Парижда 130 одам, шу йил март ойида эса Брюсселда 32 одам ўлимига сабаб бўлган террор ҳужумлари ортидан Европада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG