Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:32

Барак Обама: Муҳаммад Али биз учун курашди...


АҚШ президенти Барак Обама афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг ўлими муносабати билан таъзия билдирди.

Обама ўз таъзияномасида Муҳаммад Али билан шахсан таниш бўлгани ҳақда таъкидлади.

“Бутун дунё аҳли қатори мен ва Мишель унинг ўлимидан изтиробдамиз. У билан таниш бўлганимизга, шундай улуғ инсон билан замондош бўлганимизга Ҳудодан миннтадормиз. Мен Алини нафақат етук нотиқ ёда рингдаги улкан боксчи сифатида, балки тўғрилик учун курашган инсон сифатида биламан. У биз учун курашди, унинг номи Мартин Лютер Кинг, Нелсон Манделалар қаторида тилга олинади ”, - дейилади Барак Обама таъзиясида.

75 ёшли боксчи Муҳаммад Али Паркинсон касаллиги билан ўттиз йиллик олишувдан сўнг 74 ёшида вафот этди.

XS
SM
MD
LG