Линклар

logo-print

Пекин Жанубий Хитой Денгизига эгалик масаласида ўз даъволарини яна такрорлади


Хитой Жанубий Хитой денгизида ўз суверенитетини қайта ўрнатди.

4 июн куни Қўшма Штатлар расмийлари агар Хитой денгиз атрофини "ҳарбийлаштириш"да давом этса, Пекин яккаланиб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди.

5 июн куни Сингапурда хавфсизлик анжуманида чиқиш қилган Хитой армияси адмирали Сан Жиангуо: “Биз муаммо яратмаймиз, аммо муаммодан қўрқмаймиз,” дея жавоб қайтарди.

Бир кун муқаддам Монголияга сафар қилган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Пекин Жанубий Хитой денгизи узра ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш тизимини яратиш режасидан воз кечиши кераклигини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг бу амали минтақадаги вазиятни "беқарорлаштиради".

АҚШ Мудофаа вазири Аштон Картер эса Қўшма Штатлар Осиёда хавфсизлик кафили сифатида қолиш ниятида эканини айтди.

Хитой Шарқий Хитой денгизи узра ҳаво ҳужумларидан ҳимоя тизимини 2013 йилда ўрнатган эди.

Жанубий Хитой денгизи масаласида Хитой ташлаган қадамлар Япония, Ҳиндистон, Ветнам, Тайван ва Жанубий Корея хавотирларини кучайтирган.

Хитой денгизнинг деярли барча ҳудудларига эгалик қилишини айтади, аммо Бруней, Малайзия, Филиппин, Тайван ва Ветнам ҳам денгизнинг баъзи ҳудудлари уларга қарашли эканини даъво қилади.

Ҳар йили ушбу денгиздан бир неча триллион долларлик маҳсулотлар олиб ўтилади.

XS
SM
MD
LG