Линклар

Россия Тинч океанида ҳарбий мувозанатнинг бузилиши эҳтимолидан хавотирда


Россия Қўшма Штатларни Шимолий Корея ядровий дастуридан "минтақада ҳарбий-сиёсий мувозанатни ўзгатириш учун баҳона сифатида" фойдаланмасликка чақирди.

"Бир давлатнинг бошқалар ҳисобига ўз хавфсизлигини таъминлаши жуда хавфлидир", деб айтди 5 июнда Сингапурда хавфсизлик анжуманида чиқиш қилган Россия Мудофаа вазирининг муовини Анатолий Антонов.

У Россия Осиё-Тинч океани минтақасида ҳаво мудофаа тизимининг ўрнатилишига қарши эмаслигини билдирди, аммо Қўшма Штатларни "ушбу масалада диалог" олиб бормаётгани учун танқид қилди.

Анатолий Антонов Осиё-Тинч океани минтақасидаги умумий хавфсизлик тизимини ҳам танқид остига олди.

"Жорий минтақавий хавфсизлик тизими асосан яқин ҳарбий иттифоқчилар тармоғига асосланган ва бу ҳолат ўзаро ишонч фазосини яратишга тўсқинлик қилади," деди Антонов.

XS
SM
MD
LG