Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:25

Афғонистон шарқидаги маҳкамага ҳужумда 5 киши ўлдирилди


5 июнда Афғонистон шарқидаги Лўгар вилоятида маҳкама биносига қилинган қуролли ҳужумда бош прокурор ва яна тўрт киши ҳалок бўлди.

Лўгар вилояти полиция бошлиғининг муовини Нисор Аҳмад Абдул Раҳимзайнинг айтишича, ҳужумни содир этган уччала ҳужумчи ҳам хавфсизлик кучлари томонидан отиб ташланган.

Пули Алимдаги маҳкама биносига ҳужум ишга янги тайинланган бош прокурор Акрам Нажот аҳолига таништирилаётган пайтда юз берган.

Хабарларга кўра, ҳужум пайтида яна 19 киши жароҳат олган.

Толибон ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Ўтган ой олти нафар исёнчи, жумладан тўрт толиб қатл этилиши ортидан жангариларнинг адлия ходимларига ҳужуми кучайди.

Май ойи охирида Кобулдан Вардак вилоятига адлия ходимларини олиб бораётган автобусда содир этилган худкушлик ҳужумида 10 киши ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG