Линклар

logo-print

Теҳрон терроризмга ҳомийлик қилаётгани ҳақидаги АҚШ айбловини рад этди


Расмий Теҳроннинг терроризмга ҳомийлик қилаётгани ҳақидаги Қўшма Штатлар айбловини Эрон рад этди.

Расмий Теҳронга кўра, у "ишғол этилган миллатларнинг машруъий курашини" қўллаб-қувватлайди холос.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг сўзчиси Ҳусайн Ансорийнинг бундай изоҳи 5 июн куни АҚШ Давлат Департаменти Эронни терроризмга ҳомийлик қилаётган асосий давлат, деб аташи ортидан янгради.

АҚШ Давлат Департаментининг йиллик ҳисоботида Теҳроннинг Сурия, Ироқ ва Баҳрайндаги можароларга ўтин қалаётгани таъкидланади.

Ансорийнинг айтишича, аксинча, Қўшма Штатлар ҳарбийлари Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливия ва Ямандаги террорчи гуруҳларга хомийлик қилмоқда.

Унинг илова қилишича, Вашингтон "Саудия Арабистони ва бошқа иттифоқчиларининг (терроризмни) сиёсий ва молиявий жиҳатдан дастаклаётганига кўз юмади."

У Қўшма Штатларнинг Исроилни дастаклашини ҳам қоралади ва Теҳроннинг Фаластиндаги гуруҳларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, мазкур гуруҳлар Исроил ишғолига қарши қаршилик кўрсатишга ҳақли эканини айтди.

XS
SM
MD
LG