Линклар

Муҳаммад Али оиласи марҳум боксчининг жанозаси келгуси жума куни Люисвил шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Али оиласи тарқатган баёнотда "дунёнинг турли нуқталаридан келганларнинг барчаси" жанозада қатнашиши мумкинлиги таъкидланади.

Ўта оғир вазндаги профессионал боксчилар орасида уч карра собиқ жаҳон чемпиони билан хайрлашув маросимда АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон нутқ эърод қилиши кутилмоқда.

Афсонавий боксчи ўтган жума куни 74 ёшида узоқ давом этган Паркинсон касаллигидан вафот этганди.

Боксчи ўзи таваллуд топган Люисвиллдаги қабристонда тупроққа қўйилиши эълон қилинган.

Оиласи Алининг Ислом аҳкомларига кўра кўмилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG