Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:16

Қозоғистон ИИВ Актўбе шаҳрида отишма юз бергани ҳақидаги хабарни тасдиқлади


Актобедаги отишма ҳақидаги видеодан сурат
Актобедаги отишма ҳақидаги видеодан сурат

Қозоғистон ғарбидаги Актўбе шаҳри бир неча туманида юз берган отишма натижасида икки киши жароҳат олди, дея хабар беради баъзи оммавий ахборот воситалари.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлади.

Маҳаллий "Диапазон" газетасининг гувоҳлар сўзларига иқтибосан ёзишича, Актўбедаги отишма 5 июнь куни тушки 14дан кейин бошланган.

Газета хабарига кўра, аввалига номаълум шахслар Спутник туманидаги қурол-яроқ дўконларини ўмарганлар.

Норасмий маълумотларга кўра, ёшлари 24-30ларда бўлган йигитлар ҳарбий бўлинма ёнида одамларни гаровга ола бошлаганлар, шунингдек, Вилоят филармонияси ҳудудидаги милиция бўлинмасига ҳужум бўлган, деб ёзади газета.

Хабарларга кўра, икки киши жароҳат олган, полиция бир неча кишини ушлаган.

tengrinews.kz сайтининг ёзишича, дастлабки маълумотлар ва гувоҳлар сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида Актўбенинг учта туманида махсус амалиёт ўтказилмоқда.

Ички ишлар вазирлигидаги манба Озодлик Қозоқ Хизматига Актўбедаги отишмани тасдиқлади, аммо тафсилотларни ошкор этмади.

Социал тармоқларга Актўбедаги ҳодисалар бўйича видеолар қўйиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG