Линклар

logo-print

Қозоғистон ғарбида қуроллилар қурол-яроқ дўкони ва ҳарбий бўлинмага ҳужум қилди


Актўбедаги отишмалар ҳақидаги видеодан сурат

Актўбедаги отишмалар ҳақидаги видеодан сурат

Қозоғистон расмийларининг айтишича, мамлакат ғарбидаги Актўбе шаҳрида қуролли шахслар қурол-яроқ дўкони ва ҳарбий базага ҳужум қилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва яна камида 10 киши жароҳат олди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг Интерфакс агентлигига маълум қилишича, ҳужумлар пайтида қурол-яроқ дўконида бир сотувчи, ҳарбий бўлинмада эса бир зобит ва бир аскар ўлдирилган.

Жароҳат олганларнинг барчаси хавфсизлик кучлари вакиллари экани хабар қилинади.

Баъзи ахборот воситалари хабарларига кўра, қурбонлар сони 20га етади.

Матбуот хабарларига кўра, отишмалар пайтида уч нафар ҳужумчи ўлдирилган, бир ҳужумчи қўлга олинган ва яна бир нафари жароҳат олган.

Қолган ҳужумчиларни тутиш бўйича "аксил-террор амалиёти" давом этаётгани хабар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги Озодлик Қозоқ Хизматига отишма юз берганини тасдиқлади, аммо қўшимча маълумот бермади.

Қозоқ расмийлари Актўбе аҳолисига уйларини тарк этмаслик буйруғини берган.

Қуролли ҳужумлар сабаби маълум эмас.

XS
SM
MD
LG