Линклар

Қримда пляждаги ўйинларга қарши норозилик намойиши тарқатилди


Полиция Алуштадаги митинг иштирокчиларини тутиб кетмоқда, Қрим, 2016 йил 5 июни.

Полиция Алуштадаги митинг иштирокчиларини тутиб кетмоқда, Қрим, 2016 йил 5 июни.

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим полицияси пляжда аттракционлар қурилишига қарши чиққан маҳаллий фуқаролар норозилик намойишини тарқатиб юборди. Улар бу қурилишлар туфайли денгизга тушиш имкониятлари чекланаётганидан норозилик билдираётгандилар.

Алуштадаги бу намойиш Қрим расмийлари томонидан “рухсат этилмаган митинг” ўлароқ баҳоланиб, тадбир иштирокчилари полиция томонидан тутиб кетилган. Улар орасида депутат Павел Степанченко ҳам бор.

Маълумотларга кўра, норозилар оломони ҳукмрон “Единая Россия” партиясига қарши шиорларни қичқириб айтганлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини “бандерачилар” деб атаганлар. Бу атама Россияда украин миллатчиларига қарши қўлланилади.

Кўп ўтмай, депутат Степанченко қўйиб юборилган. Норозилик тадбирининг уч иштирокчисига рухсат этилмаган йиғилишда қатнашганлик ва полицияга қаршилик кўрсатганлик бўйича айблов билдирилган.

XS
SM
MD
LG