Линклар

Толибларнинг суд биносига ҳужумида 7 киши ҳалок бўлди


Ҳужумчиларнинг барчаси хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан йўқ қилинди.

Ҳужумчиларнинг барчаси хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан йўқ қилинди.

Якшанба куни Толибон жангарилари Афғонистон шарқидаги Логар вилоятида суд биносига уюштирган ҳужум оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Улар орасида эндигина вилоят прокурори этиб тайинланган Муҳаммад Акрам Нажот ҳам бор.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳужум чоғида 21 киши яраланганини маълум қилди. Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати зиммасига олган.

Логар вилоят полицияси бошлиқ ўринбосари Нисор Аҳмад Абдул Раҳимзайга кўра, 5 июндаги ҳужумни уюштирган жангариларининг уччаласи ҳам ўлдирилган.

Вилоят губернатори Муҳаммад Ҳалим Фидоийнинг Франс-пресс агентлигига айтишича, суд биносига кириб, одамларни ўққа тутган жангарилар полиция кийимида бўлганлар.

“Таассуфки, етти киши ўлдирилди, жумладан, яқинда прокурор этиб тайинланган, Муҳаммад Аҳмад Нажот ҳам”, деди губернатор Фидоий.

XS
SM
MD
LG