Линклар

Май ойида Тошкент иккиламчи бозорида квартираларнинг бир квадрат метри ўртача 609 доллардан сотилган. Бу апрель ойидаги нархга нисбатан 2 фоизга камдир. Бу ҳақда Газета.уз сайти CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ташкилоти маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ўтган ой пойтахтдаги бетон уйларнинг бир квадрати ўртача 574 доллардан (апрелда 590 доллар эди), ғиштли уйлар квадрати эса 652 доллардан (апрелда 663 доллар эди) сотилган. Бу бетон уйлар апрелдагига нисбатан 3 фоизга, ғиштин уйлар эса 2 фоизга арзонлаганини англатади.

Квартиралар нархининг арзонлаши Тошкентнинг 11 мавзеидан 8 тасида кузатилган. Олмазор, Миробод ва Юнусобод мавзеларида эса квартиралар нархи аксинча бироз кўтарилганини кузатиш мумкин.

XS
SM
MD
LG