Линклар

МДҲ ҳукумат раҳбарлари мажлисида Тошкентни Рустам Азимов тамсил этади


Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи муовини Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи муовини Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи муовини Рустам Азимов бошчилигидаги делегация Қирғизистон пойтахтига сафар қилмоқда. 7 июнь куни Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилиши режаланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишлари керак. Бундан ташқари, ўзбек делегацияси у ерда икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш ниятида.

Бишкекдаги йиғилишда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Молдовадан бош вазирлар, Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан бош вазир ўринбосарлари, Украина элчиси ва МДҲ ижроия қўмитаси раиси иштирок этиши айтилган.

XS
SM
MD
LG