Линклар

Бир кунга ёпилган Кадишев бозори аҳолининг норозилигидан сўнг яна очилди


Халқ орасида Кадишев бозори деб аталадиган Тошкент шаҳридаги "Авиасозлар деҳқон бозори" бугун тушгача ёпиб қўйилди.

Маъмурият бозор "Санитария куни" муносабати билан ёпилгани, кундузги соат 12дан сўнг очилиб, одатдаги тартибда ишлай бошлаганини маълум қилди.

Аммо, эрталабдан ичкарига қўйилмаган сотувчилару харидорлар орасида бозор бузиляпти, деган хавотир тарқалди ва тармоқларда тарқалган суратлар шов-шувни янада кучайтирди.

Бозорга келган сотувчию харидорлар 6 июнь, душанба куни эрталаб ичкарига киролмаган.

Айтилишича, якшанба куни бозор одатдагидек ишлаган. Бироқ бугун эрталаб соат 8 да бозорга келган кишилар савдо чодирлари йиқитилгани, дўконлар ёпиқлигини кўрганлар. Деворга ёпиштирилган эълон қоғозида “Санитарный день” (Тозалик куни) деб ёзиб қўйилган.

Бозорнинг бир кунга ёпиб қўйилиши ҳақида ҳеч кимга олдиндан огоҳлантириш берилмаган.

XS
SM
MD
LG