Линклар

Бугун Польшада НАТОнинг кенг кўламли ҳарбий машғулотлари бошланди.

"Анаконда-16" номли ушбу тадбирда 24та давлатдан жами 31 минг ҳарбий иштирок этади.

Польша Мудофаа вазири ўринбосари Бартломей Грабский НАТОнинг ушбу тадбирини мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий машғулот дея атади.

"Машғулотлар мудофаа характерига эга бўлиб, замонавий дунё хавфларига жавоб бериш мақсадини ўзига қамраган. Натижада биз ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан биргаликда ҳаракат қилишга қанчалик тайёрлигимиз маълум бўлади", деди Грабский.

Ўқув машғулотлари Польшанинг барча ҳарбий полигонларида 10 кун давомида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG