Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:08

Ақтўбедаги ҳужум масъулиятини “Қозоғистонни озод қилиш армияси” зиммасига олди


Ўзини “Қозоғистонни озод қилиш армияси” деб атаган гуруҳ Ақтўбедаги ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Гуруҳ халқаро матбуот орқали чиқишида ушбу ҳужумлар “Назарбоев диктатурасига қарши, Қозоғистоннинг демократик йўлдан ривожланиши тарафдорларининг илк жангидир” дея баёнот берди.

5 июн куни бир нечта одамдан иборат гуруҳ иккита қурол дўконига ҳужум қилди. Жиноятчилар дўкон сотувчи ва харидорларини ўлдирган. Кейин эса йўловчи ташиш автобусини гаровга олиб, ҳарбий қисмга ҳужум қилишга уринган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳужум қилганлар сони 27 кишидан кам бўлмаган ва уларнинг аксари яширишга улгурган.

Расмий маълумотга кўра, ҳужумлар оқибатида жами 6 киши ҳалок бўлган, 11 одам жароҳатланган. Жиноятчилардан 7 нафари қўлга олинган ва тўрттаси отишма пайти ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG