Линклар

logo-print

Иордания пойтахти Амман шаҳри шимолида жойлашган қочқинлар лагерига қилинган ҳужум оқибатида лагер ходимларидан беш нафари ҳалок бўлди.

Маҳаллий матбуот ҳужумни теракт ўлароқ изоҳламоқда.

70 мингдан зиёд фаластинлик қочқинлар яшаётган лагерга ҳужум бугун эрталаб тонгги соат еттиларда содир этилган.

Иордания қўшнилари Ироқ ва Сурияга нисбатан барқарор давлат ҳисобланади.

Март ойида Иордания ҳукумати ИШИД жангариларининг ҳужуми олди олингани ва 7 нафар жанггари ўлдирилганини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG