Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:01

Францияда чемпионат хавфсизлигига 90 минг киши жалб қилинади


Франция Президенти Франсуа Олланд футбол бўйича Европа чемпионати пайти террористик ҳужумлар хавфи борлигини тан олди.

Олланд фуқароларини ҳеч нарсадан қўрқмасликка чақириб, мамлакатнинг 10 та шаҳрида чемпионат пайти хавфсизликни таъминлаш учун 90 мингдан зиёд хавфсизлик хизмати ходими ишлаши режаланганини маълум қилди.

“Евро-2016” ўйинлари Парижда 10 июнь куни бошланади. Бу мусобақаларда икки миллион атрофида томошабин қатнашиши кутилмоқда.

13 ноябрда Парижда амалга оширилган террористик ҳужумлардан сўнг Европа давлатларида хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сақланиб қолмоқда.

Исломий давлат жанггарилари ўз тарафдорларини Рамазон ойида бутун дунё бўйлаб террорчилик ҳужумларини кучайтиришга чақирди.

XS
SM
MD
LG