Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:46

Афғонистондаги отишмада америкалик журналист ҳалок бўлди


 Дэвид Жилкей
Дэвид Жилкей

Кеча Афғонистондаги отишма пайти NRP- АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси мухбири Дэвид Жилкей ва унинг таржимони, афғонистонлик Забиҳуллоҳ Таманна ҳалок бўлди.

NRP маълумотига кўра, воқеа Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилояти Маржа шаҳрида содир бўлган.

Жилкей билан бирга бўлган америкалик яна икки журналист отишма пайти ҳеч қандай талафот кўрмаган.

Фотограф, видео редактор бўлган Дэвид Жилкей Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий амалиётларни ёритиб келган.

50 яшар Жилкей Американинг Emmy телемукофоти совриндори бўлган.

"Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси" маълумотига кўра, 2001 йилда АҚШ Афғонистонда ҳарбий амалиётларни бошлаганидан буён бу ерда жами 26 журналист ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG