Линклар

Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари Польша билан чегарадаги Ягодин тумани ҳудудида қўлга олган франциялик фуқаро "Евро-2016" чемпионати пайти 15 та террорчилик ҳужуми уюштиришни режалаштирганликда гумонланмоқда.

Бу ҳақда Киевда ўтган брифинг пайти СБУ миллий хавфсизлик хизмати раиси Василий Грицак маълум қилган.

Грицакка кўра, қўлга олинган шахс ўтган йил декабридан буён кузатиб келинган. Гумондор 5 та Калашников автомати, иккита граната отувчи қурол, 5000 мингтача ўқ, 100та детонатор ва 125 килограмм ТНТ (тринитротолуол) портловчи моддаси билан қўлга олинган.

Гумондор масжид, синагог каби жами 15 та объектни портлатишни режалаштиргани аниқланган.

XS
SM
MD
LG