Линклар

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳаддан зиёд исиб, айрим вилоятларда ҳарорат ҳатто +44 даражагача чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш маркази маълумот тарқатди.

Ўзгидрометга кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +44 даражагача чиқиши мумкин.

Душанба куни Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийсининг уч вилоятида кундузи ҳарорат +35...+40 даража атрофида бўлган.

Бир томондан саратон, иккинчи томондан Рамазон рўзаси жазирамада ишлашга мажбур бўлаётган хизматчилар саломатчилигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тахмин қилиш қийин эмас. Айни пайтда Ўзбекистонда меъёрдан ортиқ - экстремал иссиқ ҳарорат пайти ишчи-хизматчилар учун енгилликни кўзда тутувчи бирор-бир норматив ҳужжат йўқлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG