Линклар

Россия прокурори Павленскийга катта миқдорда жарима солинишини сўрамоқда


Россиялик рассом Петр Павленский.

Россиялик рассом Петр Павленский.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати идораси эшикларини ёқиб юборгани учун прокурор суддан акционист Петр Павленскийни қамоққа йўллаш эмас, катта миқдорда жарима тўлатишни сўради.

Павленский ўтган йил ноябрида “Хавф” деб номланган перформансини намойиш қилиш чоғида ФХХнинг ёғочдан ясалган баҳайбат эшигига бензин қуйиб, ёқиб юборганди. Унга маданий ёдгорликка шикаст етказганлик айблови қўйилган. Павленскийнинг айби исботланган тақдирда у уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Прокурор Антон Сизов ҳакамдан Павленскийга 2 миллион рубль миқдорида жарима белгилашни сўраган. ФХХ вакили ҳам етказилган зарарни қоплаш учун Павленский қарийб 482 минг рубль тўлаши лозимлигини билдирган.

Бу иш бўйича қарор 8 июнь куни чиқарилиши кутилмоқда.

Россияда сиёсий эркинликлар чекланишига қарши акциялари билан танилган Петр Павленский яқиндагина ўзбекистонлик фотожурналист Умида Аҳмедова ва эронлик карикатурачи Атена Фарҳадоний билан биргаликда Вацлав Ҳавел номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлганди.

XS
SM
MD
LG