Линклар

Россия Рамазоннинг илк кунида Сурияда ҳаво амалиёти ўтказганини рад этмоқда


Сурия-Туркия чегараси яқинида жойлашган Ҳалаб шаҳрининг шу кундаги кўриниши.

Сурия-Туркия чегараси яқинида жойлашган Ҳалаб шаҳрининг шу кундаги кўриниши.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбий учоқлари 6 июнь куни Сурияда ҳаво ҳужумлари ўтказмаганини билдирди. Душанба куни берилган ҳаво зарбалари чоғида 17 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган. Камида етти нафар бола умрига зомин бўлган бу ҳужумлар муборак Рамазон ойининг илк кунига тўғри келган.

Қароргоҳи Лондонда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси мамлакат шарқидаги аш-Шаара шаҳрига ҳаво зарбалари Россия ёки Сурия ҳукумат учоқлари томонидан берилганини тахмин қилган.

Бироқ Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Интерфакс агентлигига рус учоқлари 6 июнь куни ҳеч қанақа жанговар топшириқ бажармаганини маълум қилган.

Айни пайтда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳалаб шаҳри атрофида Башар Ассадга содиқ кучларга ҳаводан “фаол дастаклаш”га ваъда берган. Туркия чегарасига яқин ерда жойлашган бу шаҳарда шанба-якшанба кунлари аёвсиз жанглар бўлиб ўтган ва бу жанглар ўнлаб одам умрига зомин бўлганди.

XS
SM
MD
LG