Линклар

Туркманистонликлар электр, газ ва сувни текинга олиш имтиёзидан маҳрум бўлиши мумкин


Туркман расмийлари ўз мамлакати газ, нефть ва бошқа фойдали қазилмаларга бойлигини тез-тез такрорлашни хуш кўрадилар.

Туркман расмийлари ўз мамлакати газ, нефть ва бошқа фойдали қазилмаларга бойлигини тез-тез такрорлашни хуш кўрадилар.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов аҳолига берилган ижтимоий имтиёзларни аста-секинлик билан бекор қилиш зарур, деган фикрда. Бу ҳақда у ўтган ҳафта якунида ўтказилган ҳукумат мажлисида билдирган.

“Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли турмушини енгиллаштириш мақсадида қабул қилинган қонунларни аста-секинлик билан ўзгартириш керак. Бугунги кунда халқимизнинг турмуш даражаси жуда юқори ва бу имтиёзлар бозор иқтисодиётига ўтишда қийинчиликлар туғдирмоқда”, деди жумладан президент Бердимуҳаммедов.

Аҳолига электр энергияси, газ, туз ва сувни текинга бериш ҳақидаги қонун 1993 йили Туркманистонда ўн йилга қабул қилинганди. Айни пайтда текинга бериладиган товарлар учун чекловлар жорий қилинган. Жумладан, электр энергияси ойига киши бошига 35 кВт/соат қилиб белгиланган, электр харажати бу кўрсаткичдан ошса, истеъмолчи пул тўлаши керак бўлган. 2003 йили қонуннинг амал қилиш муддати 2020 йилгача узайтирилган.

2006 йили собиқ президент Сапармурод Ниёзов Туркманистондаги углеводоров заҳиралари 250 йилга етишини айтиб, қонуннинг амал қилиш муддатини 2030 йилгача чўзиб қўйганди. Ниёзовдан сўнг давлат раҳбари курсисига ўтирган Бердимуҳаммедов салафи томонидан жорий қилинган ижтимоий имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш йўлидан бормоқда.

Туркманистонда шу кунда энг кам иш ҳақи миқдори 590 манат ёки тақрибан 168 АҚШ долларига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG