Линклар

logo-print

Қозоғистонда террор хавфи сариқ даражаси жорий қилинди


Ақтўбеликларга келаётган СМС намунаси, 2016 йил 6 июни.

Ақтўбеликларга келаётган СМС намунаси, 2016 йил 6 июни.

Ақтўбедаги қуролли тўқнашувлардан кейин Ғарбий Қозоғистон вилоятида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, 40 кунга террор хавфи сариқ даражаси жорий этилди. Бу мақом террор хуружи учун реал хавф мавжудлиги ҳақидаги маълумотнинг тасдиқланишини талаб этади.

Расмийлар аҳолидан эгасиз ашёларга эътиборли бўлиш, шубҳали нарсаларга яқинлашмаслик, ҳужжат текшираётган тартиб посбонлари хатти-ҳаракатларини тўғри тушуниб, уларга ёрдам беришни сўрамоқда. Шунингдек, одамларга турли миш-мишлардан ваҳимага тушмай, давлат идоралари томонидан тарқатилган расмий маълумотгагина таянган ҳолда иш кўриш тавсия қилинмоқда.

6 июнь куни Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Ақтўбедаги тўқнашувларда 18 киши ҳалок бўлгани, улардан 12 нафари ҳужумчилар экани ҳақида маълумот тарқатди. Шаҳардаги қурол-аслаҳа дўконлари ва Миллий гвардия ҳарбий қисмига ҳужум қилганларнинг 6-7 нафари яширинишга муваффақ бўлган ва улар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилмоқда.

Ақтўбедаги ҳужумлар учун масъулиятни ўзини “Қозоғистонни озод қилиш армияси” деб атаган гуруҳ зиммасига олган. Қозоқ расмийлари ҳужум ноанъанавий исломий гуруҳлар томонидан амалга оширилди, деган тахминни ўртага ташлаган, бироқ бу иддаони исботловчи далилга эга эмас.

XS
SM
MD
LG