Линклар

logo-print

Иссиқкўлдаги ўзбек пансионатлари ҳозирча ҳеч қайси вазирликка ўтказиб берилмайди


Иссиқкўлдаги "Роҳат НБУ" пансионати.

Иссиқкўлдаги "Роҳат НБУ" пансионати.

Ўзбекистонга қарашли “Дилором”, “Роҳат”, “Олтин қум” ва “Бўстон” пансионатларини рўйхатга олиш ишлари якунланмагунича, Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш жамғармаси бу объектларни ҳеч қайси вазирлик балансига ўтказиб бермайди. Бу ҳақда Тазабек нашри жамғармадаги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Нашр манбалари ўзбек пансионатлари бўйича ҳукумат топшириғини бажариш доирасида ҳозирда мазкур тўрт объектни тегишли идораларда рўйхатга олиш ишлари олиб борилаётганини билдирганлар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 апрелида Қирғизистоннинг ўша пайтдаги бош вазири Темир Сариев Ўзбекистон пансионатларини Қирғизистон ихтиёрига ўтказиш тўғрисида қарор имзолаган эди. Бу қарордан сўнг Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш жамғармаси масъули Бишкек пансионатлар учун Тошкентга товон пули тўламаслигини билдирган.

Аввалроқ депутат Узарбек Жилқибаев парламент мажлисида айрим вазирликлар Иссиқкўлдаги ўзбек пансионатларини ўз балансига ўтказиб берилишини сўраётганини баён қилганди.

XS
SM
MD
LG