Линклар

Истанбулда автобус бекати ёнида портлаш рўй берди. Гувоҳларга кўра, бугун эрталаб шаҳарнинг Боязид майдонидаги кўчадан полициячилар минган автомобил ўтаётган вақтида бомба портлаган.

Полиция портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, ўттиздан ортиқ одам яраланганини билдирди.

Портлашдан сўнг ҳудудда отишма овозлари ҳам эшитилган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлашга масъулиятни олган эмас.

XS
SM
MD
LG