Линклар

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда ҳар йили халқаро мева ва сабзавот махсулотлари ярамаркасини ўтказиш ниятида.

Пахта ярмаркасига ўхшаш тадбир бу йил 12-14 июл кунлари Тошкентда ўтказилади.

Ушбу ярмарка мева-сабзавот махсулотларига хориждан ҳаридор топиш ва уни экспортини ошириш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

Апрель ойида Ўзбекистон президенти Ислом Кармов Москвага сафар қилган ва Россияга ўзбек мева-сабзавотлари импортини оширишни таклиф қилганди.

Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар йили мева-сабзовотлардан 18 миллион тоннага яқин ҳосил олинади.

Йилига Ўзбекистон 1,5 миллион тоннагача мева-савбзовот маҳсулотларини 40дан зиёд мамлакатга экспорт қилади.

Қишлоқ-хўжалик соҳасида асосан пахта етиштириб келган Ўзбекистон кейинги йилларда мева-сабзовот ишлаб чиқариишга эътибор қаратмоқда.

XS
SM
MD
LG