Линклар

Туркия президенти Режап Таййип Эрдўғон бугун Истанбулдаги портлашдан жабр кўрган ватандошларини касалхонага бориб зиёрат қилди.

Зиёрати сўнггида Эрдўғон Истанбулдаги автобус бекати ёнида содир этилган портлашлар ортида Курдистон Ишчи партияси турганини айтди.

Туркия раҳбари ўз чиқишида мамлакати терроризмга қарши оҳиригача курашишини таъкидлади.

Истанбулда бугун эрталаб шаҳарнинг Боязид майдонидаги кўчадан полициячилар минган автомобил ўтаётган вақтида бомба портлади.

Полиция портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, ўттиздан ортиқ одам яраланганини билдирди.

Портлашдан сўнг ҳудудда отишма овозлари ҳам эшитилган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлашга масъулиятни олган эмас.

XS
SM
MD
LG