Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:51

Ассад: Сурияни ҳар бир қарич ерини озод қиламиз


Сурия президенти Башар ал-Ассад ўз мамлакатининг ҳам бир қарич ерини режими мухолифларидан тозалашини таъкидлади.

–Терроризмни таг томири билан яксон этмагунимизча унга қарши урушимиз давом этади, - деди Ассад 7 июнь куни ҳукумат назоратидаги сайловлар орқали янги сайланган парламент олдида қилган чиқишида.

Сурия раҳбари мамлакатдаги вазият бир ой аввалгидан анча яхши эканини қайд этди.

– Ягона мақсадимиз ғалаба, Сурияни сақлаб қолиш учун бошқа йўл йўқ, - деди Ассад.

Ўтган ҳафта давомида Сурия кучлари Россия ҳарбийлари дастаги билан бир қанча ерларни қайта назоратига олди.

Март ойида Суриядаги “Исломий давлат” жанггари гуруҳи ишғоли остидаги йирик шаҳар Пальмира шаҳрини қайта назоратига олган эди.

XS
SM
MD
LG