Линклар

БМТ: Ўртаер денгизида икки йил ичида 10 минг киши нобуд бўлди


Ливия соҳилида Европа кетиш орзуси билан юрган муҳожирлар, 2016 йил 7 июни.

Ливия соҳилида Европа кетиш орзуси билан юрган муҳожирлар, 2016 йил 7 июни.

БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотига кўра, 2014 йилдан бери Ўртаер денгизида Европа Иттифоқига етиб олишга уринган 10 минг 85 нафар одам ҳалок бўлган.

Шу кунларда Европа Иттифоқи Африка қитъасидан бўлган муҳожирлар оқимини қисқартириш бўйича янги режани очиқлади. Сўнгги ҳафталарда бу минтақада ўлим билан тугаган қатор нохуш ҳодисалар рўй берди.

Режага мувофиқ, Европа Иттифоқи муҳожирлар келаётган Ҳабашистон, Нигер, Нигерия, Мали ва Сенегал каби мамлакатларга 60 миллиард доллар миқдорида хусусий сармоя йўналтирмоқчи. ЕИ, шунингдек, Ливан ва Иорданияга ҳам сармоядорларни жалб қилишни режалаган.

XS
SM
MD
LG