Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон президентликка номзод бўлиш учун етарли овоз йиғолди


АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ президенти лавозимига демократик партиядан номзод бўлиш учун курашаётган собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон партия қурултойида ўз номзоди қўйилиши учун делегатлардан зарур миқдорда овоз жамғара олади.

Associated Press агентлиги ҳисобига кўра, дам олиш кунлари Пуэрто-Рикода ўтган праймериз натижалари эътиборга олинса, Клинтон 2383 та овоз йиғишга муваффақ бўлган, бу овозларнинг 571 таси “суперделегат”ларга дохилдир.

Айни пайтда Клинтоннинг партиядош рақиби Берни Сандерс ғолибни аниқлаш учун ҳали эрталигини айтмоқда. Вермонтлик сенатор Сандерс президентликка номзоди қўйилиши учун охиригача курашажагини билдирди. Демократик партиядан президентликка номзод партия вакилларининг июль ойида бўлиб ўтадиган қурултойида кўрсатилади.

Республикачилар партияси ичида эса президентликка номзод ўлароқ Дональд Трамп пешқадамлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG