Линклар

Қозоқ чекистлари “Қозоғистонни озод қилиш армияси” мавжудлигини рад қилмоқда


Ақтўбе узра чарх ураётган вертолётлар, 2016 йил 5 июни.

Ақтўбе узра чарх ураётган вертолётлар, 2016 йил 5 июни.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси “Қозоғистонни озод қилиш армияси” каби бир ташкилот борлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати томонидан 7 июнь оқшомида тарқатилган хабарномада айтилади.

Аввалроқ қатор нашрлар “Қозоғистонни озод қилиш армияси” номли ташкилот баёнот билан чиқиб, 5 июнь куни Ақтўбеда содир бўлган воқеалар учун масъулиятни зиммасига олгани ҳақида хабар қилгандилар.

“Миллий хавфсизлик қўмитаси бу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини расман билдиради. “Қозоғистонни озод қилиш армияси” каби бир ташкилот йўқ”, дейилади МХҚ матбуот хизмати хабарномасида.

5 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида қуролли одамлар гуруҳи қурол-аслаҳа дўконларини талаган, кейин эса ҳарбий қисмга ҳужум қилганди. Отишма чоғида 10 га яқин одам нобуд бўлган. Қозоқ расмийлари сўнгги икки кун ичида ҳужумчилардан 13 нафари ўлдирилгани, яна 7 чоғли ҳужумчи яширинишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар тарқатганлар.

XS
SM
MD
LG