Линклар

Жаҳон Банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиш сурати паст бўлишини башорат қилди


Жаҳон Банки (ЖБ) Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг 2017-2018 йиллардаги ўсиш суръати 7,7 фоиздан 7,2 фоизга тушишини башорат қилди.

Бу ҳақда ЖБнинг июнь ойида чиқарган обзорида таъкидланган.

Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулоти ўсиш суръатларининг кутилганидан кампроқ бўлиши пахта, газ ва олтин каби хом ашё маҳсулотлари нархларининг паст бўлиши билан изоҳланган.

Бундан ташқари, ЖБ хулосаларига кўра, меҳнат муҳожирлари пул ўтказмаларининг озайиши ҳам Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулоти ўсиш суръатига сезиларли таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ЯИМ жорий йилда 7,8 фоизга ўсишини башорат қилган.

XS
SM
MD
LG